"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Пол Скоулз Англия клубининг жорий мавсумда АПЛда ғалаба қозониш имкониятларини баҳолади.
"Биз аллақачон биламизки, "Манчестер Юнайтед" босим остида исталган топ-жамоани мағлуб эта олади. Мендан "Манчестер Юнайтед" чемпионлик учун курашдами, деб сўрашди. Энди мен буни тан олишимиз керак деб ўйлайман. "Юнайтед" "Манчестер Сити"дан бир очко ортда қолмоқда, менимча, ҳалигача лиганинг энг яхши жамоаси улар.
Ҳозир жамоа ғалаба қозонаётгани яхши, лекин март ва апрел ойларида бундай учрашувларда ғалаба қозониш анча қийин бўлади. "Арсенал" жуда яхши ишламоқда, бу жуда яхши жамоа, лекин улар жароҳатлар туфайли барбод бўлиши мумкин, бундан ташқари, мураббийда соврин ютиш борасида тажриба йўқ", - дея Скоулзнинг сўзларини келтиради Маnchester Evening News.
18 ўйиндан сўнг "Манчестер Юнайтед" 38 очко билан АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. Пешқадам “Арсенал” (17 учрашувда 44 очко).