“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Милан”га қарши бўлиб ўтадиган Италия Суперкубоги финалидан нималар кутаётгани ҳақида гапирди.
“Бу дерби ва финал бўлади. Биз дам олишимиз керак ва эртага Саудия Арабистонига учамиз ва кубокни мухлисларимизга қайтаришга умид қиламиз", - дея футболчининг сўзларини келтиради Footbal lItalia.
“Милан” ва “Интер” жамоалари 18 январ куни Ат-Тоиф (Саудия Арабистони) шаҳрида ўйнашади.