Якшанба оқшомида Франция чемпионати доирасида "Монпелье" ва "Нант" жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтмоқда.
Биринчи бўлим давомида дарвоза ортидаги мухлисларнинг хатти-ҳаракати туфайли ҳакам ўйинни тўхтатишга мажбур бўлди. Улар пиротехника воситаларидан фойдаланишни бошладилар ва баъзи фейерверклар тўғридан-тўғри футбол майдонга улоқтирилди.
Тахминан 15 дақиқалик танаффусдан сўнг ўйин давом эттирилди. Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда “Нант” олдинга чиқиб олди.