Dubai International Capital (DIC) нинг қатарлик инвесторлари Англиянинг “Ливерпуль” футбол клубини сотиб олишлари мумкин, деб хабар бермоқда The Anfield Talk.
Аввалроқ Американинг Fenway Sports Group (FSG) компанияси "Ливерпуль"ни сотувга қўйгани ҳақида хабар берилганди. DIC инвестиция компанияси инглиз клубини 4,3 миллиард фунт стерлингга сотиб олишга тайёр.
Нашрнинг ёзишича, қатарликлар жамоани сотиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда.
FSG 2010 йилнинг октябридан бери "Ливерпуль"га эгалик қилади. 2019 йилда клуб Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, 2020 йилда эса Англия чемпиони бўлди.