Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Дюмфриснинг агенти Англия томон отланди

Баҳо:
+ | -

"Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфриснинг агенти Англияга учиб кетди ва у ерда Премьер-лиганинг бир қанча клублари билан музокаралар олиб боради, деб ёзади журналист Николо Скира.

26 ёшли нидерландиялик футболчига “Манчестер Юнайтед”, “Челси” ва “Тоттенхэм” клублари даъвогарлар ҳисобланади. Милан клуби футболчини 35-40 миллион евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Қайд этилишича, "қизил иблислар" музокараларни анча илғор. Бироқ “Интер” ҳалигача футболчи бўйича расмий таклифларни олмаган.

Дюмфриснинг "Интер" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жорий мавсумда барча турнирларда 23 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 11:28, 17.01.2023.
Ўқилди: 1019 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик