"Шахтёр" ва "Челси" ўртасидаги вингер Михайло Мудрикнинг трансфери бўйича келишувга кўра, клублар ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказиш кўзда тутилган, деди клуб бош директори Сергей Палкин.
Томонлар ўйинни 2023 йилнинг августида Лондонда ташкил этишга келишиб олишган. Барча даромад Украинага ёрдам бериш учун сарфланади.