Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Роналду яна Мессига қарши! "ПСЖ" билан ўйинда яна кимлар ўйнайди?

Баҳо:
+ | -

19 январь, пайшанба куни Криштиану Роналду яна Лионель Месси билан учрашади. "ПСЖ" Саудиянинг "Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари юлдузлари билан ўйнайди. Португалиялик янги клубида бирорта ҳам ўйин ўтказмаганига қарамай, маҳаллий орзулар жамоаси сардори бўлади. Ўйин Ар-Риёддаги "Қирол Фаҳд" стадионида Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади. Криштиану Роналду жамоасида “ПСЖ” билан яна кимлар ўйнашини кўриб чиқамиз.

"Ан-Наср" ва "Ал-Ҳилол" юлдузлари жамоасида кимлар ўйнайди?

"Ан-Наср" дарвозабони ҳамда "Наполи" ва "Арсенал"нинг собиқ футболчиси Давид Оспина "ПСЖ"га қарши ўйнамайди. У жароҳат олган ва тирсак бўғимида операция қилинади. Текширув натижаларига кўра, унда ёриқ аниқланган. Тикланиш даври тахминан олти ҳафтани ташкил этади, яъни Саудия Арабистони дарвозабони Муҳаммад Ал-Овайс "ПСЖ"га қарши майдонга тушади. У “Ал-Ҳилол” жамоаси вакили.

Ҳимоя марказида Алваро Гонсалес ўйнайди. 33 ёшли испаниялик футболчи 2022 йилнинг ёзида "Ан Наср"га кўчиб ўтган, у аввал "Эспаньол", "Вильярреал" ва "Марсель" клубларида тўп тепган. Гислен Конан чап қанот ҳимояда ўйнайди. У ёзда "Реймс"дан "Ан-Наср"га ўтганди.

Ярим ҳимояда ҳам бир нечта таниш номлар бор. Луис Густаво "Бавария"нинг собиқ футболчиси, ҳозир "Ан-Наср" футболчиси. У 35 ёшда ва ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди ва Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида 13 та ўйинда 4 та гол ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг ёнида катта эҳтимол билан колумбиялик Густаво Куеллар бўлади. Уни терма жамоадаги ўйинларидан эслаш мумкин. У "Ал-Ҳилол"да ўйнайди.

Гонсало Мартинес ҳужумда ўйнайди. "Ан-Наср" сентябрь ойида аргентиналик футболчи учун 16 миллион евро тўлаган. Бундан ташқари, "Бенфика"нинг собиқ ярим ҳимоячилари Андре Каррилло ва Андерсон Талиска ҳам майдонга тушиши кутилмоқда. Иккинчиси Саудия Арабистони чемпионатининг 11 учрашувида 11 та гол уришга эришди. "Спортинг" ва "Вест Бромвич"нинг собиқ футболчиси Матеус Перейра ва "Порту"нинг собиқ вингери Мусса Марега майдонга тушиши мумкин. Иккаласи ҳам "Ал-Ҳилол"да ўйнайди.

Ҳужум қанотларида Криштиану Роналдудан ташқари Венсан Абубакар ҳам ўйнай олади. Илгари у "Лорен" ва "Порту" клубларида ўйнаган. "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳужумчиси Одион Игало ва "Атлетико"нинг собиқ ҳужумчиси Лучиано Виетто "Ал-Ҳилол"дан майдонга тушишлари мумкин. Нигериялик ҳозирда Саудия клубининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.

L'Equipe хабарига кўра, “ПСЖ” бу ўйин учун 10 млн евро ишлаб олади. Криштиану Роналду ва Лионель Месси ўртасидаги қарама-қаршиликка келсак, улар охирги марта 2020 йилнинг декабрь ойида ўзаро ўйин ўтказишган. Ўшанда "Ювентус" Чемпионлар лигасида "Барселона"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган ва португалиялик дубл қайд этганди. Саудиянинг икки клуби юлдузлари “ПСЖ”га қаршилик қила оладими, изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Киритилди: 13:50, 18.01.2023.
Ўқилди: 4771 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.