Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдудан шов-шувли интервью олган журналист Пирс Морган Англия чемпионатининг бўлажак “Арсенал” – “Манчестер Юнайтед” учрашуви ҳақида гапирди.
"Арсенал" "Юнайтед"ни мағлуб этади. Улар тарихдаги энг яхши ўйинчидан қутулганликларини эслатиб ўтаман. "Арсенал" чемпион бўлганда ва "Манчестер Юнайтед" ҳеч нарсасиз қолганда, мен Тен Хаг тиз чўкиб, Криштиануга ҳурматсиз муносабати учун кечирим сўрашини кутаман", - дея журналистнинг сўзларини келтиради Talksport.
Роналду ноябрь ойи охирида жанжал билан "Манчестер Юнайтед"ни тарк этганди.