"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган қолдирилган ўйинда "Кристал Пэлас" билан дурангдан кейин (1:1) ярим ҳимоячи Каземиронинг сариқ карточкаси ҳақида фикр билдирди. Бразилиялик футболчи огоҳлантиришлар туфайли кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
“Менимча, у инстинктив равишда қоида бузди. Бу хавфли вазият бўлганлиги аниқ. Каземиро ҳужумни тўхтатмоқчи эди ва бу унинг реакцияси эди. Ўтган сафар биз "Арсенал"ни Каземиросиз мағлуб этгандик, шунинг учун бу сафар ҳам шундай қилишимиз керак", - деди тен Хаг BBC телеканалига.
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед" ўйини 22 январь якшанба куни бўлиб ўтади. Учрашув бошланиши - Тошкент вақти билан 21.30.