Дортмунднинг “Боруссия” клуби жорий мавсум якунида йўллари ажраладиган уч нафар футболчи номини эълон қилди.
Манбанинг хабарига кўра, рўйхатидан: ҳимоячилар Рафаэл Геррейро, Феликс Пасслак, шунингдек, ҳужумчи Энтони Модест ўрин олган. Бу футболчилар билан немис топ-клуби ҳамкорликни янгиламайди, улар ёзда жамоани эркин агент сифатида тарк этишади.
Германия чемпионатининг 15-туридан сўнг “Боруссия” 25 очко жамғариб, турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда.