Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания термаси посбони Икер Касильяс ҳозирги пайтда дунёнинг энг зўр ўйинчиси ким эканлигини айтишга қийналди.
"Мен дунёнинг бир эмас, икки энг яхши футболчиси ҳақида гапиришим керак экан. Кимдир Роналдуни, кимдир Мессини энг зўр деб ҳисоблайди. Мен эса қайси бирини айтишга ҳайронман. Агар қайси бирини танлаш шарт бўлса - мен Роналдуни танлайман, чунки биз бир клубда ўйнаймиз. Аммо футболда бир эмас, иккита энг зўр футболчининг борлиги янада яхши", - дейди Касильяс.