Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Арсенал» польшалик футболчи билан тўлиқ келишиб олди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» «Специя» ҳимоячиси Якуб Кивиорнинг трансфери борасида тўлиқ келишиб олди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.

Манбага кўра, инглиз клуби 22 ёшли польяк учун турли бонусларни ҳисобга олмаганда 20 миллион евро тўлайди. Transfermarkt портали ҳимоячини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Олдинроқ Кивиорга Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани, Польша терма жамоаси футболчиси учун 22 миллион евро таклиф қилгани хабар қилинганди.

Жорий мавсумда ҳимоячи «Специя» таркибида 20 та ўйин ўтказиб, гол уролмади. «Арсенал» айни дам АПЛ турнир жадвалида 18-турдан кейин 47 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

«Канонирлар» энг яқин таъқибчиси «Манчестер Сити»дан 5 очко олдинда, лондонликларда битта ўйин кўпроқ.

Киритилди: 19:35, 20.01.2023.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8598]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3734]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3666]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3423]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2682]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2127]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1802]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1510]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1458]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1445]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик