Барселона суди "Барселона" ва Бразилия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дани Алвешни гаровсиз ҳибсга қарор қилди. Бу ҳақда El diario de Sevilla нашри хабар бермоқда.
Аввалроқ қизлардан бири Мексиканинг "Пумас" клуби ҳимоячисини қўлини ички кийими остига қўйганликда айблаган эди. Тахминларга кўра, воқеа 30 декабрь куни тунги клублардан бирида содир бўлган. Алвешнинг ўзи воқеаларнинг бундай ривожланишини рад этди, унинг рафиқаси, шунингдек, тунги клубда жуда оз вақт бўлганини айтишган Дани атрофидагилар уни ҳимоя қилишди.
Дани Алвеш Мексиканинг "Пумас" жамоасида ўйнайди. Аввалроқ футболчи "Барселона"да ўйнаган. У 2021/2022 йилги мавсумда "кўк-анорранглилар" сафида 15 та ўйин ўтказиб, битта гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилган.