Кириш Регистрация
28/01 11:00 Афғонистон 3-0 Саудия Арабистони
28/01 13:00 Япония 6-2 Австралия
28/01 15:00 Эрон 4-1 Малайзия
28/01 17:00 Ўзбекистон 0-0 Тожикистон
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта

Игорь Шквирин: «ЎзПФЛга таклифимиз бор»

Баҳо:
+ | -

“Локомотив” – “Олмалиқ” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар бош мураббийи Игорь Шквирин иштирок этди.

— “Локомотив” бугун ғалабага ҳақлироқ эди, дейишим мумкин. Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасигача 2:0 ҳисобида олдинда боришимиз керак эди. Афсус, футболдаги ёвуз қоида “Сен урмасанг, сенга уришади” ўз кучини кўрсатди.

— Бугунги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳакамлик умуман муҳокама қилинмаслиги керак.

— Зафар Полвоновни захирадан бўлса-да майдонга туширишни режалаштирганмидингиз?
— Бугун биз иккита ҳимоячини мажбурий алмаштирдик. Одатда ҳимоячилар фақат жароҳат олган пайтдагина алмаштирилишади. Аммо жароҳат туфайли 2та алмаштириш қилдим. Эрматов биринчи бўлимда футболчиларга 1 дақиқа дам бериб, тўғри иш қилди. Ўша пайтда Евгений Гоголь иссиқ ҳавода ўзини ёмон ҳис қилаётганини ва ўйинни давом эттира олмаслигини айтди. Унинг ўрнига тушган Сирож Ҳамроев эса белидан жароҳат олди. Одатда ҳимоячилар фақат жароҳат туфайли алмаштиришади.

Полвоновни эса майдонга туширишни режалаштиргандим, аммо бунинг иложи бўлмади. ЎзПФЛга таклиф билан чиқсак бўларкан: июлдан сентябргача 3та эмас, 8та ўйинчини алмаштиришга рухсат беришсин. Боиси, бугун мен 8 нафар ўйинчимни алмаштиришга эҳтиёж сездим.

— Олег Зотеев майдонга тушганидан кейин ўйинни кучайтирди. Уни айнан иккинчи бўлимда майдонга туширишни аввалдан режалаштирганмидингиз?
— Олег Иорданиядан келганидан кейин у билан суҳбатлашдим. Зотеев 15 август куни 90 дақиқа ўйнади. Ундан ташқари парвозлар уни чарчатган бўлиши табиий. Шунга қарамай, у 30 дақиқа ўйнай олишини билдирди. Яна шуни таъкидлаш лозим, Зотеев майдонга тушган пайтда “Локомотив” футболчилари ҳам чарчаб қолишганди.

— Бугун ҳар иккала жамоа ҳимоя чизиғи ёмон ўйнади...
— Фикрингизга қўшиламан. Ҳар иккала жамоа ҳимоя чизиғи расво ўйнади. 4та гол ўтказиб юборган ҳимоя чизиғига нисбатан бошқача ибора қўлаб бўлмайди. Харчик ҳам ёмон ўйнади. Мен бугун уни тушунмадим. Дарвозабонимиз тушунарсиз ҳаракатларни кўп қилди. Унга ҳам иссиқ таъсир қилди шекилли. Нима бўлганини билмайман. Одатда Павел тўпга чиқишларда зўр ҳаракат қиларди — бу унинг кучли томони. Лекин Харчик шу жиҳатдан оқсади. Айниқса, тўртинчи голда тўпга чиқишда хато қилди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:24, 17.08.2012.
Ўқилди: 5252 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.