Кириш Регистрация
19/12 01:30 Вильярреал 1-1 Райо Вальекано
19/12 01:30 Эспаньол 1-1 Валенсия
21/12 00:45 Верона - Милан
21/12 01:00 Жирона - Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла - Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе - Мальорка
21/12 19:00 Торино - Болонья
21/12 20:00 Брентфорд - Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич - Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм - Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао

"Ювентус" нима сабабдан жазоланди?

Баҳо:
+ | -

 "Ювентус" яна муаммога аралашиб қолди ва жазосини олмоқда. "Кекса Синьора" 2006 йилдан бери илк бор еврокубоклардан четда қолиши мумкин. Corriere dello Sport хабарига кўра, Италия футбол федерацияси апелляция суди прокурорнинг петициясидан мамнун ва молиявий фирибгарлик туфайли Турин клубидан 15 очко билан олиб ташланди. Жума куни кечқурун "Ювентус" А Серияда учинчи ўринда эди ва Чемпионлар Лигаси йўлланмалари зонасидан жой олганди, энди айрилган очколар сабаб клуб 10-поғонага тушишга мажбур. "Лацио", "Рома" ва "Аталанта"дан жамоа 12 очко ортда қолмоқда. Октябрь-январь ойида Аллегри шогирдлари кетма-кет саккиз ўйинда гол ўтказмасдан ғалабали серия ҳам қайд этиб келаётган эди. 

Бундан ташқари, Турин клубининг собиқ бошлиқлари ҳам жазоланди. Фабио Паратичи («Ювентус»нинг собиқ спорт директори) икки ярим йилга, Андреа Анелли (президент) ва Маурицио Арривабене (бош директор) икки йилга, Федерико Черубини (спорт директори) бир йилу тўрт ойга футболдан четлаштирилди. Ўтмишда "кекса Синьора"нинг юлдуз ярим ҳимоячиси Павел Недвед энг енгил дисквалификация билан чиқди: вице-президент лавозимини эгаллаган чехиялик саккиз ойга дисквалификация қилинди.

"Ювентус" нинг собиқ раҳбарияти 2022 йил охирида истеъфога чиқди. Анделли ва унинг жамоаси лицензиялаш ва молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбланган: футболчиларнинг трансфер қиймати: ходимларнинг харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ҳаддан ташқари ёлғон кўрсатиш ва ўйинчиларнинг даромадларини яшириш. Коронавирус пандемияси даврида клуб 17 нафар футболчига яширинча 60 миллион евро тўлаган. Туринликлар раҳбарлари футболчилар маошларининг бир қисмидан воз кечганликларини ва қонунни четлаб ўтиб, улар билан бу пулни тўлашга рози бўлганликларини очиқчасига айтишган. Жумладан, Криштиану Роналду. Португалияликдвн жамоанинг ҳали ҳам 19,9 миллион евро қарзи бор, у клубни судга бермоқчи.

Таниқли журналист Джанлука Ди Марцио, «Ювентус» раҳбарлари саккиз йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкинлигини таъкидлади.

Декабрь ойида Анелли молиявий фирибгарликда айбловлар ҳақида изоҳ берди:

"Сўнгги йилларда "Ювентус"га бўлган катта муҳаббатим туфайли майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам натижаларга эришиш учун бор кучимни сарфладим. "Ювентус" ҳамма нарсадан ва ҳаммадан устун. Ишончим комилки, сўнгги йилларда тўғри иш қилганман ва бизга қўйилган айбловлар асоссиз”.

Манба: www.championat.com
Киритилди: 17:09, 21.01.2023.
Ўқилди: 2654 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.