Михаил Мудрикнинг "Челси"даги дебюти Гари Невиллда катта таассурот қолдирди.
Украиналик вингер Лондон жамоасининг ўйинида илк бор иштирок этиб, "Ливерпуль"га (0:0) қарши ўйиннинг 55-дақиқасида захирадан майдонга тушди.
"Мудрикнинг ўйинини 10 дақиқа кўрганимдан сўнг, мен унга қарши ўйнашни хоҳламаслигимни англадим!" деб ёзди "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ҳимоячиси Twitter'да.