Англия премьер-лигаси бошлиғи сэр Дэйв Ричардс "Арсенал" клуби ўйинчиси Андрей Аршавиннинг ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Футбол - бу спорт ва сен бутун йилдавомида компьютер ўйинидаги сингари юқори жисмоний ҳолатда бўла олмайсан. Озгина бўшашсанг ҳалқ норози бўла бошлайди. Шунинг учун матбуотга қулоқ солманг. Аршавин - ажойиб ўйинчи. У келгандан сўнг "Арсенал" сафида янада ўсди", - дея Ричардснинг сўзларини келтиради "Спорт-экспресс".