«Рома» «Удинезе» ҳужумчиси Жерар Деулофеуга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради Calciomercato.
Манба берган хабарга кўра, римликлар 28 ёшли испанияликни клубни тарк этишга яқин турган Николо Дзаньолонинг ўрнида кўрмоқда.
2022/23 йилги мавсумда Деулофеу «Удинезе» сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 16 миллион еврога баҳоламоқда.