Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Роналдунинг дебюти муваффақиятсиз бўлди

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду “Ан-Наср” сафида дебют қилди. Кўпчилик беш карра “Олтин тўп” соҳиби Саудия Арабистони тўпурарлари рекордини биринчи ўйинданоқ янгилай бошлайди деб кутганди, аммо бу амалга ошмади. “Ал-Иттифоқ” билан уй учрашувида юлдуз ҳужумчи гол ура олмади.

Португалиялик 90+ дақиқада тўпга 41 марта тегиниш амалга оширди, тўртта зарба берди (фақат битта нишонга), 89% аниқ узатмаларни берди. Sofascore.com статистик сайти Криштианунинг ўйинига бор-йўғи 6,9 балл берди: таққослаш учун учрашувнинг энг яхши футболчиси бразилиялик Андерсон Талиска 7,7 балл олди.

Роналдунинг Саудия Арабистонидаги дебюти ҳақида ОАВлар қандай фикрда?

“Тhe Mirror” журналисти Бен Ҳузбанд, ўз навбатида, португалияликнинг хатти-ҳаракати ўзгарганини пайқади.

“У финал ҳуштаги чалинганидан кейин айланиб, барча жамоадошлари билан саломлашди. Бу ҳақиқатан ҳам куннинг мавзуси. У ўйин давомида ижобий ўйнади ва "Манчестер Юнайтед"да кўпинча етишмаётган нарсани намойиш этди. Унинг ўйининидан кўп нарса кутилганини инкор этиб бўлмайди, аммо Криштианунинг Саудия Арабистонидаги ўйини бу фаолиятини тугатиш учун қилинган қадам эмаслигини исботлади. “Ал-Иттифоқ” ўйинда у қўлидан келганини қилди. Роналду жамоасида янги муҳитга мослашишига ёрдам берадиган яна бир ҳақиқий юлдуз Талиска борлигидан хурсанд бўлади”.

Испаниянинг Марcа нашрида Роналдунинг “Ан-Наср” сафидаги илк учрашуви қуйидагича баҳоланган:

“Роналду Ар-Риёддаги дебютидан сўнг аччиқ туйғу билан майдонни тарк этди. Унинг жамоаси – Саудия Арабистони чемпионатининг янги пешқадамига айланиб олди, аммо “Ан-Наср” сардори ўзи ва бутун оиласи орзу қилган голни нишонлай олмади.

Учрашувда фақат битта интрига бор эди - Криштиану гол урадими. Ҳамма буни кутаётганди: нейтрал томошабинлар, “Ан-Наср” мухлислари, унинг жамоадошлари. Маҳаллий футболчилар ғалаба қозониш учун ўйнашга ҳаракат қилишмади. Улар юлдузни гол уришига интиларди”.

Today90.com Роналдунинг Саудия Арабистони чемпионатида илк ўйинида бўлган муҳит ҳақида ёзди.

“Ўйин бошланишига бир неча соат қолганида минглаб “Ан-Наср” мухлислари португалиялик суперюлдузнинг дебютига гувоҳ бўлиш учун “Мрсул Парк” аренаси дарвозаси олдига тўпланишди.

Роналдунинг дебюти атрофидаги қизғинлик яна-да кучайди, чунки "Ан-Наср" мухлислари ўз клуби лига ва қитъа кубогида ғолиб бўлишини табиий деб қабул қилишмоқда. Бироқ, CR7нинг биринчи ўйини умидларни оқламади. Жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса-да, гол португалиялик эмас, Талиска томонидан урилди.

Дарҳақиқат Роналдунинг дебютини унинг мухлислари кутганидек бўлди, дейишдан йироқмиз. Лекин футболда шундай вазиятлар ҳам бўлиб туради. Бу кўпинча янги жамоа ва муҳитга кўникиш туфайли содир бўлади. Криштианунинг ўйини ҳақидаги тўлиқ баҳони эса бир нечта турдан сўнггина берсак бўлади.

Киритилди: 09:26, 23.01.2023.
Ўқилди: 3883 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.