Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Александр Аверьянов: "Шишеловни "Насаф"га "совға" қилиб юбордик"

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали хабар берганимиздек, кеча "Шўртан" ҳамда "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Аверьянов маълум сабабларга кўра, матбуот анжуманида иштирок этмаганди.

 

 

 

 

 

 

Бугун россиялик мутахассиснинг фикрини билиш мақсадида барибир Александр Николаевич билан учрашдик ва ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

"Шўртан" жуда ҳам чиройли, жозибали, ҳужумкор ва кучли ўйин намойиш этди. Рақибларимизнинг ўйинларини яхши ўрганган эдик. Менинг режам бўйича Таранни кўпроқ "ёпиш"имиз керак эди. Шу боис, Жасур Ўруновга Игорь Таранни таъқиб қилишини айтгандим. Лекин, Ўрунов бу ишни уддалай олмади" - дейди, россиялик мураббий.

- "Рақиб яхши ўйин намойиш этди. Кечаги "Шўртан" биринчи даврадаги "Шўртан"дан анча фарқли ўйин намойиш этди. Ҳужумлар ташкил этишда ҳам, гол киритишда ҳам анча фаол ҳаракат қилишди. Қисқа қилиб айтганда, ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишди. Биринчи даврадаги "Шўртан" умуман бошқа ўйин кўрсатганди. Ўшанда иккинчи бўлимда биз яхши ўйин намойиш этгандик. Фақатгина тажрибали ҳужумчимизнинг йўқлиги туфайли мағлуб бўлгандик. Тўғри, ўшанда таркибимизда Владимир Шишелов бор эди, лекин у ҳам жароҳат олиб, ўша ўйинни охиригача ўйнай олмаганди. Ҳозир таркибимизда тажрибали ҳужумчи йўқ ҳисоби. Жуда яхши ўйин намойиш қиладиган Владимир Шишеловни ўз қўлларимиз билан "Насаф"га "совға" қилиб юбордик. Нега бундай бўлганини ҳалигача менга қоронғу.

- Жамоангизни йирик ҳисобда мағлуб бўлишини кутганмидингиз?

- Албатта, йўқ. Чунки, очиғини айтадиган бўлсам, биз Ғузорга ҳеч бўлмаганда дуранг натижани қўлга киритиш учун боргандик. Тактикам бўйича 4-1-4-1ни танлагандик ва юқорида айтиб ўтганимдек, Таранни кўпроқ таъқиб қилишимиз керак эди. Лекин, Ўрунов ишончни оқлай олмаганидан сўнг, 4-4-2 тактикасига қайтдик ва Лочин Солиевни майдонга туширдим. Бироқ, Солиев ҳам, иккинчи бўлимда майдонда тушган Мдивнишвили ҳам ўзларини кўрсата олишмади.

- "Шўртан" ушбу ўйни ва шу таркиби билан совриндорлар қаторидан жой эгаллай оладими?

- Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги кунга келиб "Бунёдкор", "Насаф", "Шўртан" ва  "Пахтакор" клублари совринли ўринлар учун жиддий кураш олиб боришмоқда. Ишонаманки, "Шўртан" албатта ўйлаган мақсадига етади.

- Сиз билан биргаликда ёрдамчиларингиз ҳам "Андижон"ни тарк этишадими?

- Ҳозирча аниқ эмас, уларнинг қолиш-қолмасликларига душанба куни аниқлик киритилади.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 14:32, 18.08.2012.
Ўқилди: 4388 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.