"Ювентус" ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли А Сериянинг 19-турида "Аталанта"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Учрашув 3:3 ҳисобида якунланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Турин клубидан молиявий фирибгарлик учун чемпионатда 15 очко олиб ташланган эди.
"Яширмайман, очко олиб ташлаш билан боғлиқ вазият бизга таъсир қилди. Биз бу борада ҳеч нарса қила олмаймиз, фақат майдонда боримизни бериб, мухлисларимизни хурсанд қилишимиз керак", - деди Локателли Sky Sports билан суҳбатда.
Ярим ҳимоячи ҳозир жамоа янада жипслашганини таъкидлаган, мураббий Массимилиано Аллегри сўнгги воқеалар ҳақида эмас, фақат футбол ҳақида ўйлаш кераклигини айтди.
Очколари олиб ташланган "Ювентус" А Сериянинг 19-туридан кейин 23 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда.