"Астон Вилла" колумбиялик ёш ҳужумчи Жон Дюранни ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда Бирмингем клуби ижтимоий тармоқларида хабар бермоқда.
19 ёшли ҳужумчи Англияга МЛСнинг "Чикаго Файр" клубидан келган ва узоқ муддатли меҳнат шартномасини имзолаган.
Дюран жорий мавсумда ўз клуби сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширган.













