"Бунёдкор" ўртоқлик учрашувида Россиянинг "Краснодар" жамоасига қарши майдонга чиқиб, 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Ўйиндаги ягона гол 14-дақиқада “Буқалар” ярим ҳимоячиси Эдуард Сперцян томонидан киритилди.
Дастлаб ўйин 23 январь куни бўлиб ўтиши керак эди, кейин эса 24-кунга кўчирилди.
Бир неча кун аввал “Бунёдкор” йиғинда “Ростов” билан учрашган ва 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.