Кириш Регистрация

Хави Кессиэнинг келажаги ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" бош мураббийи Хави ярим ҳимоячи Франк Кессиеэни Испания жамоасида қолишини айтди.

"Мен унинг жамоани тарк этиш вариантини ҳеч қачон ўйламаганман. Менга Кессиэ ёқади. Бу жамоа учун муҳим ўйинчи", — дея Хави сўзларини келтиради Marca.

Жорий мавсумда Кессиэ “Барселона” сафида барча мусобақаларда 18 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 19:34, 24.01.2023.
Ўқилди: 1474 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.