Кириш Регистрация
23/04 00:00 Манчестер Сити 2-1 Астон Вилла
23/04 00:30 Барселона 1-0 Мальорка
23/04 16:30 Наманган ФА 1-3 Бунёдкор
23/04 16:30 Бухоро 2-0 Локомотив
23/04 17:00 Навоий ФА 0-9 Пахтакор
23/04 20:15 ОКМК 3-2 Насаф
23/04 21:30 Торино 2-0 Удинезе
23/04 21:30 Кальяри 1-2 Фиорентина
23/04 21:30 Женоа 0-2 Лацио
23/04 21:30 Парма 1-0 Ювентус
23/04 22:00 Сельта 3-0 Вильярреал
23/04 22:00 Атлетик Бильбао 1-0 Лас-Пальмас
24/04 00:00 Арсенал 2-2 Кристал Пэлас
24/04 00:30 Хетафе 0-1 Реал Мадрид
24/04 00:30 Алавес 1-0 Реал Сосьедад
24/04 22:00 Осасуна - Севилья
24/04 22:00 Леганес - Жирона
25/04 00:30 Атлетико - Райо Вальекано
25/04 00:30 Бетис - Вальядолид
25/04 23:45 Аталанта - Лечче

Tata Steel Chess 2023. Абдусатторов деярли 7 соатлик ўйинда қийин дурангга эришди

Баҳо:
+ | -

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича «Tata Steel-2023» халқаро турнирида бугун 9-тур ўйинлари ўтказилди.

Мусобақанинг "Masters" гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов мазкур турда германиялик Винсент Кеймер билан баҳслашди.

Дурангга бораётган ўйин
Ўйиннинг ярми ортда қолганида вазият тенгдек кўринса-да, Абдусатторовнинг бир пиёдаси заиф бўлгани учун устунлик аста-секин немис спортчиси томонига ўта бошлади. Аммо Нодирбек қийин вазиятдан чиқиб кетиб, вазиятни яна тенглаштирди.

Абдусатторовнинг хатоси
Шундан сўнг ҳар икки шахматчидан ўта юқори аниқликдаги юриш талаб этила бошлади. Ўйин охирига яқинроқ паллада эса Абдусатторов хатога йўл қўйди ва нотўғри юриш туфайли бир пиёдасидан айрилди. Натижада устунлик яна Кеймер томонига ўтди. Бу хато эса якунда мағлубиятга олиб келиши мумкин эди. Аммо...

Кеймернинг хатоси
Германиялик спортчи ҳам кутилмаганда хато юришни амалга оширди. Ҳамюртимиз эса бу ҳолатдан унумли фойдаланиб, рақибнинг бир пиёдасини уришга муваффақ бўлди. Ҳар икки шахматчи ҳисобида бир пиёда ва бир руҳ қолди.

Эндшпил
Ўйин сўнгида Кеймерс пиёдаси Фарзинга чиқишга бир қадам қолди. Абдусатторов эса рақибга Шоҳини чексиз шоҳ бериш позициясида ушлаб олди. Натижада шахматчилар дурангга рози бўлишди.



Очколар
Ҳамюртимизнинг очколари 6,5тага етди ва у пешқадамликни сақлаб қолди. Иккинчи ўриндаги Ануш Гири бугун ғалаба қозониб, очколарини 6 тага етказди. Карлсен эса бу турда дуранг қайд этди ва очколарини 5тага етказди.

Кейинги рақиб
Абдусатторов 10-турда хитойлик Лирен Динг билан оқ доналарда ўйнайди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:11, 25.01.2023.
Ўқилди: 3288 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz