Германиянинг "Кёльн" бош мураббийи Штеффен Баумгарт 17-тур доирасида "Бавария" билан (1:1) бўлиб ўтган учрашув ҳақида фикр билдирди.
"Ҳеч қандай шикоятим йўқ, бу жуда яхши ўйин бўлди. Биз ҳужумда яхшироқ ўйнашни истадик, аммо "Бавария" жуда зўр жамоа эканлигини исботлади. Биз кўп меҳнат қилдик ва бунинг учун боримизни бердик", - деди "Кёльн" устози "Бавария" матбуот хизматига.