"Ан-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду "Реал"да ўйнаганида Лионель Мессининг маоши билан қизиққан эди, деб хабар беради El Mundo.
Манбага кўра, португалиялик ва унинг агенти Жорже Мендешнинг ўша пайтдаги "Барса" президенти Хосеп Бартомеу билан йўли кесишган ва аргентиналик футболчининг маоши ҳақида сўрашган. Бартомеу жавоб берди: Месси икки баробар кўп олади.
Декабрь ойи охирида Роналду "Ан-Наср" билан йилига 200 миллион еврога яқин маош билан 2,5 йиллик шартнома имзолади.