Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

«Ювентус»га берилган жазо Роналдунинг узоқ муддатли дисквалификациясига сабаб бўлиши мумкин

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ўз тарихидаги қийин даврларни бошдан кечирмоқда. Жамоа собиқ раҳбарият қилган ишлар билан боғлиқ жанжалга аралашиб қолди. Андреа Аньелли ва унинг раҳбарияти лицензиялаш ва молиявий фейр-плей қоидаларини бузганликда: футболчилар ва ходимларнинг маошини ошириб юборишда айбланди. Коронавирус пандемияси даврида клуб футболчиларга яширин тарзда тўловларни амалга ошириб келган. Туринликлар раҳбарияти ўйинчилар маошларининг бир қисмини ҳужжатга белгилашдан бош тортганликлари ва қонунни четлаб ўтиб, бу пулни ўзаро тўлашга рози бўлганликларини очиқчасига айтишди. Криштиану Роналду ҳам бундан азоб чекди. Португалияликнинг қарзи ҳамон 19,9 миллион евролигича қолмоқда. Тергов натижаларига кўра, «Ювентус» 15 очкодан маҳрум этилди, клубнинг барча раҳбарлари, шу жумладан, клубни тарк этганлар ҳам узоқ муддатга дисквалификация қилинди. Жамоанинг собиқ директори Фабио Паратичи икки ярим йилга футбол фаолиятидан четлаштирилди, собиқ президент Андреа Аньелли ҳам икки йил давомида футбол майдонида ишлай олмайди. «Ювентус»нинг бошқа собиқ директорлари Федерико Керубини ва Павель Недвед мос равишда бир йил-у тўрт ойга дисквалификация қилинди. Паратичи Англияда «Тоттенхэм» таркибида ишлайди ва тақиқ Италиядаги турнирларга ҳам тегишли. Бироқ, агар ишни УЕФА кўриб чиқса, у ўз ўрнини йўқотиши мумкин.

Оммавий ахборот воситаларида аллақачон футболчилар билан боғлиқ бўлган жанжалнинг янги тафсилотлари пайдо бўлди. Таниқли италиялик журналист Паоло Зилиани ижтимоий тармоқларда яширинча маош олишга рози бўлган ўйинчиларнинг исмлари кўрсатилган ҳужжатларнинг скриншотларини тарқатиб юборди. Ҳужжатлар коронавирус пандемияси даврида футболчиларнинг маошларини яшириш ҳолатига тегишли. Рўйхатдан 22 нафар футболчи, жумладан, Криштиану Роналду, Жанлуиджи Буффон, Пауло Дибала ва Леонардо Бонуччи, шунингдек, «Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Маурицио Сарри ўрин олган. «Ҳужжатларда «Ювентус»нинг 2019/2020 йилги мавсумдаги 23 нафар вакили ва 2020/2021 йилги мавсумдан 17 нафар аъзосининг исмлари кўрсатилган, улар «Ювентус» баланси катталашиб кўриниб кетмаслигига йўл қўймаслик учун маошлардан воз кечиш таклифини қўллаб-қувватлаганлар. Собиқ президент Аньеллининг жамоа сардори Кьеллини билан келишган ҳолдаги ноқонуний операциялари терговчилар томонидан аниқланган», деб ёзади Зилиани. Қайд этилишича, сўроқ пайтида воқеанинг айрим иштирокчилари фирибгарлик фактини тан олди. «Ювентус»нинг собиқ футболчиси Маттейс де Лигт ва жамоа ҳимоячиси Маттиа Де Шильолар WhatsApp орқали «Ювентус»нинг ўша пайтдаги сардори Жорджо Кьеллинининг барчага пулдан воз кечиш маъносини тушунтириб, журналистларга бу ҳақда гапирмасликни таклиф қилган суҳбатини тақдим этди.

Зилианининг сўзларига кўра, айбдорлар ўз ҳаракатларининг ноқонунийлигини тан олишса, улар камида бир ой муддатга дисквалификация қилинади. Бу нафақат «Юве» футболчиларига, балки умуман ҳужжатда кўрсатилган барча футболчиларга таъсир қилади. «Ан-Наср» Криштиану Роналдудан бир ойга айрилиши мумкин. Ёки «Парма» 45 ёшли Буффонни йўқотади. Ноқонуний схема туфайли «Ювентус»да ҳар бир футболчи маошининг уч баробаригача жаримага тортилиши мумкин (масалан, Роналду ҳисоботда деярли 20 миллион евро кўрсаткичи бор). Италия футболи қонунчилигига кўра, охирги чора сифатида, айниқса жиддий қоидабузарликлар учун клуб қуйи дивизионга тушириб юборилади ёки сўнгги чемпионлигидан маҳрум қилинади («Ювентус» 2020 йилда Италия чемпионлигини қўлга киритган).

Киритилди: 19:55, 25.01.2023.
Ўқилди: 4256 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.