Кириш Регистрация
23/04 00:00 Севилья 2-1 Мальорка
23/04 20:30 Ўзбекистон 3-0 Вьетнам
23/04 20:30 Кувайт 2-1 Малайзия
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 1-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян - ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон - Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед - Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон - Ливерпуль
25/04 00:00 Монако - Лилль
25/04 00:00 Марсель - Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити

Англия клублари трансфер бозорини “портлатмоқда”

Баҳо:
+ | -

Мана бир факт: “Челси” бу қишда трансферларга Ла Лига, А Серия, Бундеслига ва Лига 1'даги барча клублар йиғилганидан кўра кўпроқ маблағ сарфлади. Тасаввур қилинг-а, бу қишда 78 жамоага янги келганлар учун 95 миллион евро, Лондоннинг бир клуби эса 178 миллион евро сарфлади.

Ва бу ерда шуни айтиш мумкинки, гап фақат бир клубнинг ақлдан озган трансферлари ҳақида кетяпти. Аммо, агар биз "Челси"ни умуман унутадиган бўлсак ҳам барибир, инглиз клублари бошқа барча топ-лигаларни жамлагандан кўпроқ пул сарфлашди. Тодд Боэли клубисиз ҳам катта устунлик АПЛ томонда бўлиб қолмоқда.

Премьер-лига клублари қилинган трансферларга яраша пул ишлаб олишади, дейиш қийин. Агар сиз 400 миллион евро сармоя киритган бўлсангиз, шунча даромад ишлаб топган тақдирингизда бундан хурсанд бўлиш мумкин. Аммо бу ҳам ҳақиқатга яқин эмас. Умумий балансга кўра, Премьер-лига клублари ҳар йили - 423 миллион евро йўқотишмоқда. Бошқа лига клублари эса фойда кўришади.

Инсайдерлардан қандай янгиликларни эшитишимиз мумкин? Премьер-лига клублари Леау, Осимхен ва бошқа юлдузларни сотиб олишни истайди... Нафақат топ футболчилар, балки бозордаги энг керакли футболчилар. Албатта, катта нарх эвазига амалга ошириладиган харидлар. Михаил Мудрик трансфери фонида эса клублар бундан ҳам кўпроқ пул сўрашни бошлашади. Яъни нархлар суний равишда ошиб боради.

Одатда қишда трансферлар кам бўлади, лекин бу гап сўнгги йилларда АПЛга таъсир қилмай қўйди. Нафақат футболчилар, балки мураббийларнинг трансферлари Англия чемпионатида тез-тез содир бўлиб турадиган ҳолатдир.

Шу билан бирга, АПЛнинг топ-клублари ҳам кучли тўртликка киришга қийналмоқда. Бу сабаб шунчаки, бу мавсумда Англияда яна битта суперклуб пайдо бўлди. Гарчи “Ньюкасл” бу ишни қилиш учун улкан пул сарфламади ҳам.

Дарвоқе, келаси мавсумда Премьер-лигадан Чемпионлар лигасида бешта клуб иштирок этиши мумкин. Бунинг учун иккита сценарийдан бирини амалга ошириш керак. Мавсум якунида кучли тўртликка кира олмаган Англия жамоаси Чемпионлар лигаси ғолибига айланиши ("Ливерпуль", "Челси" ва "Тоттенхэм") ёки иккинчи вариант “Арсенал” ва “Манчестер Юнайтед”дан биттаси Европа лигасида ғолиб чиқиши керак бўлади. Тўғри, бу ерда "Арсенал"нинг яна бешинчи ўринга тушиб қолиши даргумон, "Манчестер Юнайтед" эса кучли учликда қолишга ҳаракат қилиши табиий.

Чемпионлар лигасини ҳам, Европа лигасини ҳам чемпионатда кучли 4 таликка кира олмаган АПЛ клублари ютиб чиқса нима бўлади? Англия Чемпионлар лигасида олтита клубга эга бўлмайди. Регламентга кўра бир мамлакатдан кўпи билан бешта жамоа ушбу мусобақада қатнашади. Мисол учун, агар “Челси” Чемпионлар лигасида ғолиб чиқса ва "Манчестер Юнайтед" эса Европа лигасини олиб, иккала клуб ҳам кучли тўртликка кира олмаса, Премьер-лиганинг тўртинчи жамоаси асосий еврокубок йўлланмасисиз қолади.

Шуни ёдда тутиш керакки, Чемпионлар лигаси формати 2024/2025 йилги мавсумдан бошлаб ўзгаради. Турнирнинг асосий босқичидаги жамоалар сони 32 тадан 36 тага кўпаяди. Тўртта қўшимча йўлланмадан иккитаси ўтган мавсумдаги энг яхши коэффициентга эга мамлакатларга йўл олади. Юқори эҳтимоллик билан Англия мунтазам равишда йил давомида рейтингнинг биринчи иккилигига киради. Масалан, 2020/2021 йилги мавсумда инглизлар энг яхши натижага эришган. 2021/2022 йилги мавсумда ҳам. Ҳозир ҳам улар 2022/2023 йилги мавсум рейтингида пешқадамлик қилмоқда.

Киритилди: 21:10, 25.01.2023.
Ўқилди: 4238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.