Кириш Регистрация

Дебют, 34 дақиқада уч гол ва соврин! (видео)

Баҳо:
+ | -

35 ёшли Луис Суарес Бразилиянинг «Гремио» клубидаги дебютини «хет-трик» ва соврин билан безади.

35 ёшли Луис Суарес Бразилиянинг «Гремио» клубидаги деб­ютини «хет-трик» ва соврин билан безади. Эътиборлиси, уругвайлик ҳужумчи 3та голини ҳам биринчи бўлимда, аниқроғи, 34 дақиқа оралиғида расмийлаштирди. Тўғри, рақиб анча кучсиз эди - Бразилия чемпио­нати Тўртинчи дивизиони иштирокчиси «Сан-Луис». Хуллас, «Гремио» Риу-Гранди-ду-Сул штати суперкубоги учун кечган баҳсда «қопағон» Суареснинг 3та голи эвазига 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Алоҳида айтиш керак, еврофутболда роса яйраган Луис Суарес охирги марта 2013 йили ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ «хет-трик» қайд этганди. Ўшанда «Ливерпуль» сафида тўп сурган уругвайлик «Норвич» дарвозасини 3 бора ўққа тутган. «Гремио»даги орзу мисоли дебютига келсак, Луис 57-дақиқада ўрнини яна бир фахрий футболчи - 37 ёшли Диего Соузага бўшатиб берди. Ўйиндан сўнг мамнун ва мағрур «Эль Пистолеро» ижтимоий тармоқларда Бразилияда қўлга киритган илк совринини алоҳида кўз-кўз қилди ва қўшиб қўйди: «Ўйлайманки, бу мен учун энг яхши дебют». 

«Гремио» бош мураббийи Ренато ҳам ўз ҳайратини яширгани йўқ: «Суареснинг дебюти бундан яхши бўлиши мумкин эмасди. Мухлислар унга тўлиқ ишонишади, худди биз каби. Мана, Луис биринчи ўйиндаёқ бу ерга нега келганини кўрсатиб қўйди. Камтарлиги ҳисобига тезда мослашди ва дарҳол ишга тушди».

«Гремио» Луис Суарес трансферини 2022 йилнинг охирида эълон қилганди. Клуб билан 2 йиллик шартнома тузган уругвайлик форварднинг «Арена Гре­мио»даги таништирув маросимида 60 минг мухлис тўпланди. Трибуналар лиқ тўлганини кўрган, мислсиз шовқинни эшитган футболчи бунга ўзгача миннатдорчилик билдирганди: «Эътибор учун раҳмат! Ақл бовар қилмас қабул. Қани кетдик!»

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:33, 25.01.2023.
Ўқилди: 2757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7141]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3475]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3257]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3041]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2185]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2184]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2077]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2038]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2009]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1966]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик