Кириш Регистрация

Назорат учрашуви. «Динамо» «Қизилқум»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси навбатдаги назорат баҳсида майдонга тушди.

Тошкентда ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Асрор Алиқулов мураббийлигидаги «Қизилқум»га қарши тўп сурди. Учрашувда навоийликлардан Жасур Холтўраев ва Салоҳиддин Турсунов гол киритган бўлса, Самарқанд клубидан Францис Нарх дублга эришди, яна битта гол ҳимоячи Хуршид Убайдуллаев номига ёзилди.

Назорат ўйини. 27 январь (жума)
«Динамо» - «Қизилқум» - 3:2
Голлар: Францис Нарх 15, 60, Хуршид Убайдуллаев 55 – Жасур Холтўраев 5, Салоҳиддин Турсунов 80.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Комил Шарофутдинов, Эркин Бойдуллаев, Хуршид Убайдуллаев, Бобур Мамадаминов, Абдужамол Исроилов, Жасур Қурбонов, Ҳазрат Турсунқулов, Элгужа Григалашвили, Францис Нарх, Баҳодир Насимов.
Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Козимов, Воҳид Оқбўтаев, Меҳриддин Мусурмонов.
«Қизилқум»: Жавоҳир Илёсов, Илҳом Ваҳобов, Самандар Шукруллаев, Олег Толмасов, Авазбек Маматхўжаев, Муродбек Раҳматов, Ойбек Нурматов, Ислом Тошпўлатов, Даврон Анваров, Шерали Жўраев, Жасур Холтўраев.

Маълумот учун, «Динамо» навбатдаги ўртоқлик учрашувини 29 январь куни «Машъал»га қарши ўтказади.

Манба: "Динамо" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:38, 27.01.2023.
Ўқилди: 1074 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [4093]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3831]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3533]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [3161]

Криштиану Роналдунинг янги трансфер нархи маълум бўлди [2457]

«Реал» «Барселона»нинг трансфер нишонини илиб кетмоқчи ва аллақачон расмий сўров юборди [2390]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [2291]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [2062]

Винисиус президентлик сайловларидан сўнг «Реал»ни тарк этиши мумкин [2023]

ЖЧ-2026нинг илк учрашуви Эль-Ниньо сабабли хавф остида қолмоқда [1985]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик