Криштиану Роналду яқинда Саудия Арабистонига кўчиб ўтди ва маҳаллий «Ан-Наср» билан шартнома имзолаганидан хабарингиз бор. Иштаҳа овқат пайти келади ва энди Саудия лигаси яна бир йирик футбол юлдузи Лионель Мессини хоҳламоқда. Аргентиналик футболчи Европани тарк этишга қарор қилса, Саудия Арабистони клублари унинг учун навбатга киришади, деб хабар беради ESPN.
Манбанинг қайд этишича, Саудия Арабистони клублари Европанинг энг яхши футболчиларини ўзига жалб қилишда ҳомийлар қидирмоқда.
Саудия Арабистонида жамоаларга етти нафар хорижлик футболчини рўйхатдан ўтказишга рухсат берилган. Чет эллик футболчиларни таклиф қилишни осонлаштириш учун квоталар саккиз нафарга оширилади.