«Пари Сен-Жермен» ярим ҳимоячиси Марко Верратти жамоасининг навбатдаги ўйинида иштирок этиши мумкин.
Парижликлар мухлислари учун ушбу хушхабарни Кристоф Галтье айтди. Унга кўра, 30 ёшли италиялик футболчи тўлиқ тикланган ва якшанба куни бўлиб ўтадиган «Реймс»га қарши ўйинда иштирок этиши мумкин бўлади.
Қолаверса, ҳимоячи Преснел Кимпембе сафга қайтишга яқин - у яқин кунларда жамоавий машғулотларга киришади.
Эслатиб ўтамиз, «ПСЖ» ҳозирда Лига 1 турнир жадвалида 19-турдан кейин биринчи ўринда бормоқда.