Ижтимоий тармоқларда португалиялик машҳур футболчи, айни пайтда Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клубида ўйнаётган Криштиану Роналду Саудия Арабистони Суперкубоги ярим финали доирасида “Ал-Иттиҳод”га қарши баҳсдан сўнг, майдонни тарк этгани акс этган видео пайдо бўлди.
Видеода нафақат мухлисларнинг трибунадан Лионель Месси номини тилга олишларини эшитиш, балки Криштиану Роналдунинг оқсоқланаётганини ҳам кўриш мумкин. Эҳтимол, португалиялик ҳужумчи жароҳат олган бўлиши ҳам мумкин.
Маълумот учун, Роналду ўтган йилнинг охирида “Ан-Наср” билан шартнома имзолаганди. 37 ёшли ҳужумчининг шартномаси 2025 йил ярмига қадар тузилган.
“Ан-Наср” таркибида Криштиану Роналду 2 та ўйин ўтказишга улгурди, аммо ҳозирча гол ура олмади.