Натан Аке Англия кубогининг 4-босқичи доирасида «Манчестер Сити»нинг «Арсенал» устидан қозонган ғалабасини (1:0) юқори баҳолади.
«Иккинчи бўлимда биз бироз яхшироқ ўйнадик ва озми-кўпми ўз футболимизни намойиш этдик. Бу қийин бўлди, рақиб кучли босим уюштирди ва биз одатдагидек Эрлингдан фойдаланишга мажбур бўлдик. «Арсенал» жуда кучли, аммо биз секинлашмадик ва гол ўтказиб юбормадик.
Олдинги икки учрашувда ғалаба қозонган бўлсакда, энди қийин даврда ютганимиз ажойиб бўлди. Футболчилар бир хил руҳда давом этгани яхши. Бу бизга кейинги ўйинга ишонч бағишлайди», — деди Аке.