«Рома» ярим ҳимоячи Николо Дзаньолонинг ушбу трансфер ойнасида «Борнмут»га ўтишни рад этганидан норози бўлди.
Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, Рим клуби 23 ёшли италиялик футболчига нисбатан интизомий чоралар кўради.
Чунки футболчи «Рома» талаб қилган шартларни бажаришга тайёр бўлган инглиз клубига ўтишдан бош тортган. Римликлар бу трансфер учун 35 миллион евро талаб қилишган.