Туркиянинг "Фенербахче" клуби яримҳимоячиси ўзининг янги клуби ҳақида фикр билдирди.
"Туркияга келгунимга қадар Кежман ва Лазетичлар билан суҳбатлашдим.
Кежман "Фенербахче"нинг катта клуб эканлиги, клубнинг ички муҳити жуда ҳам ажойиб эканлигини гапириб берган эди. Лазетичга ҳам бу ерда ҳамма нарса ёққан экан.
"Фенербахче" "Ювентус"дан қолишмаслигини икки йил аввал билиб бўлган эдим. Энди эса бу жамоага қўшилганимдан бахтлиман", - дея Красичнинг сўзларини келтиради Goal.com.