Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячи Дани Себальос билан шартномани узайтириш ёки узайтириш борасида ҳозирча бир қарорга келмаган. Маrcа нашри хабарига кўра, клуб раҳбарияти 26 ёшли испанияликнинг келажаги бўйича бир овоздан қарор қабул қила олмайди.
Себальос сўнгги икки ҳафта ичида яхши ўйин кўрсатмоқда. Футболчи сўнгги ўйинларда кетма-кет икки марта "Қироллик клуби"нинг асосий таркибида майдонга тушди. Данининг "Реал" билан шартномаси мавсум охирида тугайди.
Себальоснинг ўзи аввалроқ "Саньтяго Бернабеу"да қолишни исташини айтган эди.