"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Англия кубоги 1/16 финалида "Манчестер Сити"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:1) ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.
"Ўйлайманки, Премьер-лигада ҳар икки томон учун ҳам бутунлай бошқача ўйин бўлади, эҳтимол бошқа таркиб билан. Бу ерда курашиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қилдик. Биз ўйинга ғалаба қозониш учун келгандик, афсуски, муваффақиятга эриша олмадик.
Умид қиламанки, кейинги ўйин бошқача бўлади. Менда ҳам худди Гвардиола каби ўйлаш ва бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун кўп вақт бор. Биз ўйинни таҳлил қиламиз ва ўзимиз учун энг яхшисини қилишга ҳаракат қиламиз: ҳар доимгидек муаммоларимизни йўқотиб, уларни рақиб учун яратамиз", - дея Артетанинг сўзларидан иқтибос келтирган "Арсенал" расмий сайти.