Ҳозиргина "Эвертон" ҳамда "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув билан АПЛнинг илк турига якун ясалди.
Мавсум бошидан анча таркибини кучайтириб олган "Қизил иблислар" чемпионатнинг илк турида "Эвертон"дан жиддий қаршиликка учрашди.
Кўпчилик дебютини кутган Робин Ван Перси бугун захирада қолдирилди. Албатта, мавсумиолди йиғинларда деярли ўйнамаган ҳужумчини асосий таркибда майдонга тушириш Фергюссоннинг "стилида" эмас.
Биринчи бўлим тенг курашлар остида кечган бўлсада, голли вазиятларни яратишда тан олиб айтиш керак "Эвертон" устунлик қилди. Де Хеа икки вазиятда ўз жамоасини муқаррар голлардан сақлаб қолди.
Иккинчи бўлимда ҳам илк голли вазият айнан Де Хеа дарвозаси олдида содир бўлди. Леон Османнинг зарбаси дарвоза тўсинини титратди.
Бир қатор кескин ҳужумлар натижаси ўлароқ, "Эвертон" ҳисобни очди. Ўйин давомида иккинчи қаватда рақиб ҳимоячиарига етарлича бош оғриқ туғдирган Маруан Феллаини Видичдан баланд сакраган ҳолда бурчакдан оширилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.
Шундан кейин кутилган воқеа содир бўлди - Ван Перси майдонг туширилди.
Аммо у ҳам, Руни ҳам, "МЮ"нинг бошқа футболчилари ҳам "қутқарувчи" ролини уддалай олишмади. Ўйин якунигача, майдон эгалари рақибига биронта вазиятда имкон қолдиришмади. 1:0 - "Эвертон"нинг ҳаққаоний ғалабаси!
АПЛ. 1-ТУР
"Эвертон" - "Манчестер Юнайтед" - 1:0 (0:0)
Гол: Феллаини 57'
"Эвертон": Ховард, Бэйнс, Ягиелка, Дистен, Хибберт, Пиенаар, Гибсон, Невилл, Феллаини, Осман (Коулмен 81'), Елавич (Нейсмит 89')
"МЮ": Де Хеа, Эвра, Видич, Кэррик, Скоулз, Клеверли (Андерсон 85'), Валенсия, Кагава, Нани (Янг 78'), Руни, Уэлбек (Ван Перси 68')