"Челси" инқирозга юз тутмоқда, шунинг учун бош мураббий Грэм Поттер муҳитни яхшилашга ва футболчиларни чалғитишга ҳаракат қилмоқда.
Сешанба куни "кўклар" устози ўз жамоасини Хэмпширдаги ҳарбий базага юборди, у ерда футболчилар аскарлар билан учрашди.
The Sun нашрининг ёзишича, Поттер армиядаги каби жамоага юқори юклама бермаган. Бунинг ўрнига у футболчиларни биргаликда ишлаш ҳақида ўйлаш учун ақлий машқлар ўтказди.
Грэм Поттер ўзининг ғайриоддий жамоавий руҳи билан машҳур. "Эстерсунде"даги фаолияти давомида Поттер ўз ўйинчиларига балет қўйишни, Викинглар ҳақида театрлаштирилган спектаклни таклиф қилишни ва ҳатто томошабинлар олдида фин рапини ижро этишни буюрганди.
"Челси" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 10-ўринда бормоқда.