Мадриднинг "Реал" клуби дарвозабони Икер Касильяс ўз жамоасини Испания суперкубогининг "Камп Ноу"да "Барселона" қарши бўлиб ўтадиган илк учрашувида фақат ғалаба учун йўл олишини таъкидлаб ўтди.
"Биз айни дамда бор эътиборимизни "Барселона"га қарши кечадиган ўйинга қаратаяпмиз. Шубҳа ўрин йўқ, бу ажойиб ўйин бўлади.Ўйлайманки, иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатиб, фақат ғалаба учун ўйнайди. "Реал" Каталонияга фақат ғалабани ўйлаб йўл олмоқда", дейди "Реал" сардори.
Касильяс шунингдек, Ла лиганинг биринчи тури доирасида "Валенсия"га қарши кечган учрашув таассуротлари ҳақида сўзлаб берди.
"Биз бу ўйинни аллақачон унутдик. Ўша ўйинда яратган вазиятларимизни эсга олсак, биз кўпроғига лойиқ эдик. Аммо, бу футбол. Майдонда ҳамиша кучлилар ғалаба қозонавермайди", дея Касильяснинг сўзларидан парча келтирмоқда испан матбуоти.