Adidas Алексей Миранчукдан ташқари барча россиялик футболчилар билан шартномани бекор қилди.
РБ Спорт хабарига кўра, немис компанияси ижара асосида "Торино"да ўйнаётган Миранчук олдидаги шартнома мажбуриятларини бажаришда давом этмоқда.
Илгари Adidas Денис Глушаков, Гильерме, Александр Соболев, Илзат Ахметов, Зелимхан Бакаев ва бошқа россиялик футболчилар билан ҳамкорлик қилган. Немис компанияси Россияни тарк этгач, футболчилар билан амалдаги шартномаларни бекор қилиш ва уларга шартнома бўйича бир йил давомида товон пули тўлаш бўйича қўшимча келишув имзоланган.
Adidas Миранчук билан шартномани бузмади, чунки у Европада ўйнайди. Алексейнинг бренд билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
РПЛ клуби футболчиларидан бири Nike ва Аdidas компаниялари Россиядан кетганидан кейин бутса етишмаслиги ҳақида гапирди. "Ҳозирда бутсалар танқис товарга айланган. Агар илгари улар ҳомийлар томонидан тақдим этилган бўлса, энди ҳамма нарсани ўзингиз сотиб олишингиз керак. Бироқ, сотиб олиш учун уни излаш керак. БААда мен озми-кўпми нимадир топдим, лекин Туркиядаги йиғинда мен дўконга бордим ва у ерда фақат ярим профессионаллар учун сотиларкан" - деди РПЛ клуби футболчиси.