Карло Анчелотти "Реал" - "Реал Сосьедад" (0:0) учрашувини сарҳисоб қилди.
Учрашув ва натижа ҳақида
“Биз жуда яхши ўйнадик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик, жамоа яхшиланмоқда, ўсиб бормоқда. Биз тўп билан ҳам, тўпсиз ҳам ажойиб ишладик, яхши ўйин бўлди, бироқ бизга гол етишмади.
Бу дуранг мени қониқтирди, чунки жамоа жуда яхши ўйнади”.
Испания Кубогида "Атлетико"га қарши 120 дақиқа ўйнаш оқибатлари ҳақида
“Бугун биз 90 дақиқа тўлиқ, катта шиддат билан ишладик. Пайшанба кунги қўшимча вақт сезилмасди, биз охиригача юқори интенсивликни ўтказдик.
Ҳимоянинг чап қанотидаги Камавинга ҳақида
“У зўр. Эдуардо бу ҳолатга ўрганмаган, лекин у ва Винисиус бу қанотда кўп вазиятлар яратишди».
Жадвалдаги позиция ҳақида
“Биз “Барселона”дан 5 очко ортда қолдик, биз етиб олишимиз керак”, деди “Реал” бош мураббийи.