Кириш Регистрация

Ўғилдан отага «салом»!

Баҳо:
+ | -

«Яхши тушлар кўринг, отажон!» - бу машҳур Дэвид Бекхэм ўз ўғли Ромеодан қабул қилиб олган истеҳзоли салом мазмуни.

Нега истеҳзоли? Ҳаммаси оддий: бу тилак замирида «МЮ»нинг охирги мағлубиятига шаъма бор.

Англия чемпионати 21-туридан ўрин олган «Арсенал» - «МЮ» ўйини футболга озгина қизиқадиган барча-барчани бефарқ қолдирмаган бўлса керак. Жумладан, Бекхэмлар оиласини ҳам. Эслатма, Микель Артета бошқарувидаги «канонирлар» турнинг марказий учрашувида иродали ғалаба (3:2)га эришиб, мағлубиятсиз одимларини давом эттиришди. Узоқ кутилган чемпионликка аста-секин яқинлашаётган «Арсенал» шунинг баробарида «МЮ»нинг мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйди.

Бу ҳолатдан вақтида «канонирлар» академиясида шуғуллаган Ромео Бекхэм ўрнида фойдаланиб қолишни истади, шекилли, дарҳол «МЮ» афсонаси саналган отасига «қайноқ салом» юборди. Хуллас, Бекснинг учинчи ўғли ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига отаси суратини жойлаштириб, лўндагина изоҳ қолдирди: «Яхши тушлар кўринг, отажон!»

Эслатиш керак, Ромео яқинда отасига тегишли «Майами» клубидан «Брентфорд»га ўтганди. Аниқроқ айтсак, кичик Бекхэм» бу клуб сафида ижара муддатини ўтайди. Кўринишидан, у «Арсенал»га бефарқ эмас ҳамон. Эҳтимол, отаси билан «МЮ» ва «Арсенал»га боғлиқ қандайдир гаров ҳам боғлагандир...

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 11:05, 30.01.2023.
Ўқилди: 2435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик