Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Дзюдочиларимиз Алмада Гран-присини кучли учликда якунлашди

Баҳо:
+ | -

Португалиянинг Алмада шаҳрида дзюдо бўйича Алмада Гран-приси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 81 мамлакат ичида умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритди. Ҳамюртларимиз муросасиз кечган беллашувларда 2 та олтин медалга сазовор бўлишди.

Йилнинг илк турнирида Жанубий Корея термаси 4 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларини жамғариб, умумжамоа ҳисобида ғалаба қозонди. 2 та олтин ва 1 та кумуш медалига сазовор бўлган мезбонлар иккинчи натижани қайд этишди.

Дастлаб, -66 кг вазн тоифасида Муҳриддин Тиловов, сўнг -73 кгда Обидхон Нўмонов чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Ушбу ғалаба ҳамюртларимизга жаҳон рейтинги учун 700, Париж-2024 Олимпиадаси йўлида 350 очко тақдим қилди. Терма жамоамизнинг қолган иштирокчилари гарчи совриндорлар қаторидан жой олишмаган бўлсалар ҳам, қимматли рейтинг очколарини жамғаришди.

Қайд этиш жоиз, 2022 йилги Алмада Гран-присида ҳам -73 кг вазн тоифасидаги баҳслар ўзбекистонлик дзюдочи Муроджон Йўлдошевнинг ғалабаси билан якунланган эди. Энди терма жамоамиз 4-5 февраль кунлари Париж шаҳрида ўтадиган «Катта дубулға» турнирида иштирок этади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:18, 30.01.2023.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.