Габриэл Жезус айни дамда "Арсенал"даги тўққизинчи рақам эгаси саналади. Аммо унинг ўтмишдаги рақамдошлари қандай бўлган?
Ҳаммамиз биламизки, "Арсенал" АПЛ тарихидаги энг яхши тўпурарларга эгалик қилган. Шунга қарамай, улар ичига кирувчи Тьерри Анри ва Иан Райт каби юлдузлар тўққизинчи рақамни олмаган. Барибир, аниқ айта оламизки, "Арсенал"нинг тўққизинчи рақамлари ўзига яраша зафар қучишга эришди. Қуйида ушбу клуб тарихидаги марказий ҳужумчилар ҳақида гаплашамиз.
1. Николя Анелька
"ПСЖ"дан атиги 500 минг фунтга харид қилинган футболчи, икки мавсумдан кейин "Реал"га 22,3 миллион фунтга пулланган эди. Анелька шу икки йил ичида АПЛ ва Англия кубогини қўлга киритишга эришган. Николя ҳақида Тьерри Анри шундай деганди: "Биласизми, кўпчилик одамлар унинг нималарга қодир эканини яхши билмаган. Шахсан, мен буни жуда ҳам яхши биламан. Англияда мен кўрган ҳужумчилар ичида энг яхшиларидан бири айнан Анелтка эди".
Шу фикрдан кейин ҳам Анельканинг қандай футболчи бўлган эканини билиб олиш мумкин.
2. Габриэл Жезус
Агар у ҳозир ҳам ўйнаб турганида, Жезус бу рўйхатда яхшироқ ўринда туриши мумкин эди. Бразилиялик ҳужумчи "Арсенал" сафида 14 та ўйинда майдонга тушди холос. Шунингдек, бу ўйинларда 5 та гол (5 та ассист) уриш ҳам жуда яхши рекорд эмас. Аммо айтиш керакки, Жезус жамоага таклиф қилган даража мутлақо муҳим эди. Унинг келиши Микель Артета жамоасининг етакчлигида катта омил бўлди. 25 ёшли футболчи ҳали қайтади ва яна жамоасига ёрдам беришда давом этади.
3. Александр Ляказетт
2017 йилнинг ёзида "Лион"дан 46,5 миллион фунт - рекорд суммада олиб келинган ҳужумчи, ўзининг беш мавсумлик даврида мухлисларни иккига бўлиб келди. Айримлар уни "Арсенал"га нолойиқ деб ҳисобласа, қолганлар француз футболчисидан қониқиш ҳосил қилган. Ляказетт баъзан беқарорликдан, баъзан жароҳатлардан, бошқа пайтда эса, жамоадоши бўлган Обамеянгнинг соясидан азият чеккан. Аммо у 2018-19 йилги мавсумда энг яхши футболчи дея топилади. 2020 йилда эса Арсен Венгер давридан кейинги илк совринни - Англия кубогини ютишда "Арсенал"га катта ёрдам берган. Ляказетт тўпчилар сафида жами 206 та ўйинда майдонга тушиб, 71 та голга муаллифлик қилди. У 2022 йилнинг ёзида яна "Лион"га қайтиб кетган эди.
4. Пол Мерсон
Тўққизинчи рақамли ҳужумчидан кўра, ярим ҳимоячи вазифасини бажарган Мерсон, икки мавсум давомида, 1995-1997 йилларда ушбу рақамни тақиб юрган эди. Афсуски, Мерсон, кўп ўтмай, Арсен Венгер томонидан сотиб юборилади. Бу кетишнинг аниқ сабаблари эса ҳали ҳам маълум эмас.
5. Лукаш Подолски
Чап оёқда энг қаттиқ зарбани бера оладиган футболи бу Лукаш Подолски эди. Асли польяк бўлган собиқ Германия терма жамоаси аъзоси, тўққизинчи рақам бўлишига қарамай, асосан, вингер вазифасини бажарган. У "Арсенал"даги икки ярим йиллик даврида 31 та гол уришга муваффақ бўлади. Шу сабабли унинг ўрни бешинчи сифатида эътироф этилди.
ИСМАТОВ Ж.