1. Бренден Рожерс
"Ливерпуль" бундан анча йиллар илгари Рожерсни ишдан бўшатади. Ўшанда бу воқеа кўплаб мухлислар ва мутахассислар муҳокамасига сабаб бўлганди. Бренден Рожерсни истеъфога чиқариш клуб трансфер бўлимининг иштирокида рўй беради. Энг асосий сабаб эса, ўшанда "Ливерпуль" олтита ўйиннинг бештасида 1-1 ҳисобида, кетма-кет дуранг қайд этганди. Қизиғи, "қизиллар" ушбу ўйинларнинг ҳаммасида биринчи бўлиб ҳисобни очар, аммо баҳс сўнгида ғалабани ушлаб қола олмасди. Косага энг сўнгги "томчи" бўлиб мерсисайдликларнинг "Сток Сити"дан 6-1 ҳисобида мағлуб бўлгани тушди. Юрген Клоппнинг ҳозирга аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Аммо ҳар нарса бўлиши мумкин. Бир нарса аниқки, бир кун келиб германиялик мутахассис ишдан кетгудек бўлса, унинг ўрнига келгувчилар (қайдномаси) ичида албатта Бренден Рожерс бўлади.
2. Грэм Поттер
Бир нарсанки аниқ айтиш мумкинки, бугун борди-ю, бирор топ-6 АПЛ клуби ўз мураббийини ишдан олса, Поттер варианти албатта бир каррага кӯриб чиқилади. Балки, "Ньюкасл" ҳам уни танлаган бўларди. Аммо "Ливерпул"га келадиган бўлсак, озгина бошқачароқ вазият юзага келади. Балки Поттер ҳозирги "Челси"га муносибдир. Аммо "Ливерпул"ни бошқариш учун яна бироз "Брайтон"да қолиб, тажриба тўплаши керак эди. Нима бўлган тақдирда ҳам Поттер яхши даражадаги мутахассис.
3. Хулиан Нагельсман
Германиялик мутахассисни бошқа бир немис алмаштиради. Мана шундай сарлавҳа яхши тушган бўларди, балки. Аммо Нагельсман борасида қарашлар ҳар хил. Хусусан, унинг ёшини кўпчилик гапиришади. "Ливерпул"да эса Милнер cа Адриан Нагельсмандан катта. Шу сабабли бу каби катта жамоани бошқаришдан олдин унга Бундеслигада тўпланган ютуқлар ва обрў керак бўлади.
4. Стивен Жеррард
Премьер-лиганинг тўлиқ мавсумида энг омадсизлардан бирига айланган Жеррард, номзодлар орасида мавжуд. Аммо унинг нималарга қодир эканини "Астон Вилла"да кўрдик. Шунингдек, бу жамоанинг натижалари Жеррарднинг ҳали ҳам "Ливерпул"га муносиб эмаслигини кўрсатиб берди. У АПЛда жудаям паст – 32 % фоиз ўйинларда ғалабага эришган. Бу эса етарли эмас албатта. Топ-жамоага топ-мураббий керак. Шу сабабли Жеррард ўзини бошқа бир жамоада синаб кўргани маъқул. Аммо "Ливерпуль" раҳбарияти "илоҳий боғлиқлик"ка ишониб, Жеррардни олиб келиши ҳам ҳеч гап эмас.
5. Томас Тухель
Томас Тухелни "Ливерпул"да бахтли кунлар кутиб тургани йўқ. Ҳархолда, агарда у Клопп ўрнига келадиган бўлса, шундай гаплар айтилади. Тухель Клопп изидан юриб, "Боруссия Дортмунд" ва "Майнц"да ишлаганди. Унинг омадсизлиги шундаки, у ишлаган клуб раҳбарлари ўта сабрсиз бўлиб чиқди. "Челси"дан унинг тезкор кетиши ҳам шу билан боғлиқ. Тухель бошқарган жамоалар яхши ўйинлар кўрсатган, ютуқларга эришган. Аммо ҳаммаси вақтинчалик эди. Шундай бўлсада, ҳар эҳтимолга қарши Тухель ўзини ёзга қадар эркин агент сифатида сақлаб туриши керак. Балки, Юрген Клопп кетиб қолар? Яна ким билади дейсиз...
ИСМАТОВ Ж.