Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой 1-3 Япония
19/11 17:00 Индонезия 2-0 Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР 0-1 Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин 1-1 Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон 2-3 Эрон
19/11 21:00 Уммон 0-1 Ироқ
19/11 21:00 БАА 5-0 Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания
20/11 01:00 Боливия - Парагвай
20/11 04:00 Колумбия - Эквадор
20/11 05:00 Аргентина - Перу
20/11 05:00 Чили - Венесуэла
20/11 05:45 Бразилия - Уругвай

"Арсенал" таркиби Жоржиньо билан қандай кўриниш олади, у кимни ўрнини эгаллаши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Арсенал" клуби яна бир харидни якунлади. Жамоа "Челси"дан ярим ҳимоячи Жоржиньони 10 миллион фунтга сотиб олди. Трансферда 2 миллион бонуслар бўлиши ҳам белгиланган. 31 ёшли италиялик футболчи жуда ҳам тажрибали. У фаолияти давомида ЕЧЛ ва Европанинг бош совринини қўлга киритган. Унинг келиши эса айни дамда Микель Артетага керак бўлган ишончни беради.

Мавсумнинг ҳозирги қисмига қадар майдон марказида "Арсенал"нинг икки футболчиси бўлган Томас Парти ва Гранит Жака фантастик даражада ҳаракат қилиб келди. Аммо жамоада уларни алмаштира оладиган вариант йўқ эди. Жоржиньонинг келиши эса бу муаммога ечим бўлади. Қолаверса, Италия терма жамоаси аъзоси асосий таркибдаги рақобатни ўстиришга ҳам хизмат қилади.
Бугун Жоржиньо ҳақидаги хабар чиқиши билан "Арсенал" мухлислари орасида ҳар хил гап-сўзлар кўпайди. Фикрлар эса унинг тўпчиларга мос ёки мос эмаслиги ва асосий таркибда кимнинг ўрнини эгаллаши ҳақида эди...

Микель Артета мавсум бошидан бери асосан 4-3-3 тактик схемасидан фойдаланиб келмоқда. Аммо Жоржиньо схемага ҳам таъсир этиши мумкин. Эндиликда, "Арсенал" 4-2-3-1 шаклда ҳаракат қилиши тахмин қилинган.
31 ёшли футболчининг асосий таркибга кириши, турган гапки, Гранит Жака ёки Томас Партидан бирининг захира ўриндиғида қолишига олиб келади. Шу маънода, Партидан кўра, Жаканинг жамоага фойдаси кўпроқ билинаётганини ҳисобга олиб, айнан уни захирада қолдириш маъқул деб қаралади. Негаки, Жака голлар ва ассистлар борасида устаси фарангга айланди. Унинй захира варианти сифатида ўйинга қўшилиши эса исталган пайтда рақибга гол уриш эҳтимолини оширади. Қолаверса, жамоанинг барқарорлиги ҳам ўсади. Дарвоза олдидаги бешлик - Рэмсдейл, Уайт, Габриэл, Салиба ва Зинченко формуласи ўзгармайди. Шунингдек, Букайо Сака, Мартин Эдегор, Габриэль Мартинелли ҳамда Эдди Нкетиа ҳам ҳужумда ҳаммасини эплаб келмоқда. Габриэл Жезуснинг йўқлиги эса деярли билинмади.

"Арсенал" АПЛ турнир жадвалида битта ўйин кам ўтказган ҳолда энг яқин таъқибчиси бўлган "Манчестер Сити"дан 5 очкога олдинда бормоқда. Жамоанинг навбатдаги рақиби Шон Дайч бошчилигидаги "Эвертон" бўлади. Ушбу сафар ўйинидан кейин "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қабул қилиши керак. 15 февралда эса ҳамма кутаётган баҳс – "Арсенал" ва "Манчестер Сити" илк бор лигада қарама-қарши келади.

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 19:14, 31.01.2023.
Ўқилди: 4019 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.