"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Силва ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
28 ёшли португалиялик футболчининг январь ойида кетиши ҳақидаги миш-мишлар тасдиқланмади, аммо ёзда унинг трансфери учун жиддий кураш бошланиши мумкин.
Инсайдер Фабрицио Романонинг фикрига кўра, "шаҳарликлар" учун мавсум якунланганидан кейин ўз юлдузини сақлаб қолиш қийин бўлади: "Менимча, Силванинг ёзги трансфер ойнасида "Манчестер Сити"ни тарк этиши эҳтимоли анча юқори" - деди трансфер бўйича мутахассис.
Бернарду Силвага аввалроқ "ПСЖ" ва "Барселона" қизиқиш билдирган эди. Transfermarkt футболчини 80 миллион еврога баҳолаган.